Навоийда "Юксак маънавиятли авлод" фестивали вилоят босқичи ўтди

Навоий вилоятининг маркази Навоий шаҳрида республика Маънавият тарғибот маркази ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари "Президентимиз асарлари билимдони”, ”Мустақиллик тарихи билимдони”, "Бадиий ижод”, "Энг иқтидорли ҳунарманд”, "Ўз асарида миллийликни акс эттирган рассом”, "Ўз асарида миллийликни акс эттирган дизайнер”, "Ватан куйчиси”, "Юксак маънавиятли авлод” номинациялари бўйича турли ёш гуруҳларида ғолиблик учун баҳс олиб боришди. 
Фестивал давомида навоийлик  ёшларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини нечоғли теран англаши, мустақил фикрлаш қобилияти ва дунёқараши синовдан ўтказилди. Тадбирда ўқувчилар ва талабалар томонидан яратилган миллий ҳунармандлик маҳсулотларидан иборат кўргазма иштирокчилар эътиборини ўзига жалб этди. Тадбирда иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган ёшлар республика босқичига йўлланма олдилар. Ташкилотчилар томонидан ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии