Ҳурматли ёшлар, танловга марҳамат!

Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 22-банди ижросини таъминлаш ҳамда ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириш мақсадида "Мустақил юрт фарзандиман!” мавзусидаги расмлар танлови (7-14 ёшлилар ўртасида) ҳамда "Ватанимга таянч бўламан!” мавзусидаги иншолар танлови (15-18 ёшлилар ўртасида) ўтказилишини маълум қиламиз.
Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, "Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур танловларнинг шаҳар-туман босқичлари 2015 йилнинг 7-10 май кунлари ўтказилади.
Танловларда иштирок этиш учун аризалар Республика Маънавият тарғибот марказининг шаҳар-туман бўлимлари томонидан қабул қилинади.
 
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин:
 22396-26, 223-61-40. "Камолот” ЁИҲ Навоий вилоят Кенгаши.
 

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии