НКМК ДК тасарруфидаги ижодий жамоаларнинг Тошкентдаги чиқиши давом этмоқда
Ватанимиз пойтахти Тошкентда Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги «Фарҳод» маданият саройи бадиий жамоалари концерт бермоқда.
Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан «Қизилқум жавоҳирлари» деб номланган тўртта икки соатлик концерт дастурлари «Туркистон» саройида бўлиб ўтмоқда. «Фарҳод» МСнинг турли ансамбллари, гуруҳлари, рақс ва бошқа жамоаларидан 440га яқин иштирокчилардан иборат ҳар бир концертда 20га яқин ижодий жамоалар иштирок этишди.
Тошкентда  10 майгача давом этаётган бу конфертда «Ивушка» хор ансамбли, «Ниҳол» миллий мусиқа асбоблари оркестри, «Сардоба» ва «Ширин» фолклор-этнографик жамоалари, «Сказ» рус миллий мусиқа асбоблари оркестри, «Садо» ансамбли, «Sonata» эстрада рақс ансамбли, «Флеш Денс» замонавий рақс ансамбли, Халқ академик капелласи, «Марварид» хореография ансамбли ва бошқа жамоалар ўз иқтидорини намойиш этиб, пойтахтликларни ҳурсанд қилишмоқда.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий