Газ тўловлари ҳақида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2015 йил 1 майда тасдиқланган № 19-03-22-05.ЎзР. 31-2015й, 19-03-22-0-Ўз-32-2015 йил тарифлар реестрига асосан 2015 йилнинг 15 майидан эътиборан аҳоли истеъмолчиларига табиий газнинг нархлари қуйидагича этиб, белгиланганлигини билдиради:
1.     Газ ҳисоблагич бўйича 1м3-194 сўм 74 тийин.
Газ ҳисоблагич ўрнатилмаган хонадонларда қуйидагича белгиланди.
Кўп қаватли уйларда овқат тайёрлаш учун 1 кишига 1 ойга-3703 сўм 75 тийин.
Ҳовли уйларга овқат тайёрлашга 1 киши учун 1 ойга 5050 сўм 60 тийин.
Ҳаммомни иситишда фойдаланганлиги учун 1 кишига -5387 сўм 30 тийин.
Хонадонларни иситишга :
1 кишига иситиш ҳажми 43м3 белгиланган, 43м3.дан ортиқча иситиш майдонига 1.5 баробар ортиқча ҳақ тўланади.
1 ойга 1м3 иситиш ҳажмига тўлов -899 сўм 40 тийин.
2.      2015 йил 15 майдан бошлаб барча улгуржи истеъмолчиларга табиий газ нархи: 1м3-194 сўм 70 тийин.

Азиз юртдошлар, фойдаланилган табиий газ тўловларини ўз вақтида амалга оширишингизни сўраймиз.
"Ғарбгазтаъминот” УК Навоий вилоят бошқармаси

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии