15 майдан янги тарифда энергия тўловлари
2015 йил 15 майдан кучга кирадиган ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАРИФЛАРИ
"Ўзбекэнерго” ДАК ва Молия вазирлиги томонидан № 19-03-22-05-РУз-30-2015 рақами билан 2015 йил 1 майда тасдиқланган.
1 гуруҳ – ишлаб чиқариш ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар:
750 кВА ва ундан юқори қувватга уланганлар икки ставкали тариф:
Йил давомида 1 кВт максимал юкланиш учун -255300 сўм.
1 кВт соат истеъмол қилинган электр энергия учун -121 сўм 00 тийин.
II-гуруҳ- ишлаб чиқариш ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар:
750 кВАгача қувватга уланганлар. Бир ставкали тариф:
1 кВт соат чун -155 сўм 00 тийин.
III-гуруҳ-ишлаб чиқариш қишлоқ хўжалики истеъмолчилари, шу жумладан бюджетдан молиялаштириладиган насос станциялари 1 кВт.соат учун- 155 сўм 00 тийин.
IV-гуруҳ-Электрлаштирилган темир йўл ва шаҳар транспортлари (электротяга) 1 кВт соат учун- 155 сўм 00 тийин.
V-гуруҳ- Ноишлаб чиқариш истеъмолчилари, бюджет ташкилотлари ва кўчаларни ёритиш, 1 кВт.соат учун 155 сўм.00 тийин.
VI-гуруҳ-савдо ташкилотлари, кафе, ресторан, хизмат кўрсатиш соҳаси, 1 кВт соат учун -158 сўм 20 тийин.
VII-гуруҳ-Аҳоли ва аҳоли пунктлари, 1 кВт соат учун -155 сўм 00 тийин.
VIII-гуруҳ-Иситиш, иссиқ сув таъминоти ва совитиш эҳтиёжлари учун ишлатиладиган электр энергияга 1 кВт соат учун -155-00 тийин.
IX-гуруҳ- Реклама ва иллюминацияга 1 кВт соат учун -163 сўм 50 тийин.
Х- гуруҳ- Энерготизим хўжалик эҳтиёжларига 1 кВт соат учун -155 сўм 00 тийин.

Эслатма:
1.     Ушбу тарифлар қўшимча қиймат солиғи билан ўрнатилган.
2.     Ушбу тарифлар кучга кириши билан 2014 йил 15 сентябрдаги № 19-03-22-05-РУз-87-2014-сонли реестр ўз кучини йўқотади.
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий