12 май «Ҳалқаро ҳамширалар куни”
Бугун  республикамизда 12 май «Ҳалқаро ҳамширалар куни” сифатида кенг нишонланмоқда. 2011 йилнинг 29 апрелида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг "12 май – Халқаро ҳамширалар кунини нишонлаш тўғрисида"ги махсус буйруғи қабул қилиниб, шу асосда республикамизда ҳам ушбу байрамни тиббиёт муассасаларида кўнгилдагидек ўтказиш, кўп йиллик меҳнат тажрибасига эга, юқори билимли ҳамшираларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор тадбирлар уюштирилиб келинмоқда.
Бугунга келиб Навоий вилоятининг тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган ҳамшираларнинг кўпчилиги шу кун талаблари даражасидаги билим, савия ва салоҳиятга, тажрибага эга эканлигини уларни замонавий тиббиёт асбобларидан фойдаланишдаги маҳоратларини, мураккаб операцияларда иштирок этишаётганликлари, кўпинча бемор бўлиб қолган инсонларга биринчи ёрдамларни кўрсатишда ҳам жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилаётганликларида кўриш мумкин.
Бугун вилоятимиз маркази Навоий шаҳридаги маданият ва санъат коллежида ана шу байрамга бағишланган тадбир бўлиб, унда вилоятимиздаги тиббиёт соҳасида кўп йиллардан буён аҳоли саломатлигини таъминлашда ўзининг ҳалол меҳнати билан ҳисса қўшиб, яхши натижаларга эришиб келаётган ҳамширалар таклиф этилиб уларга эҳтиром кўрсатилди.
"Халқаро ҳамширалар куни”ни ҳар йили байрам сифатида нишонланиб келинаётгани бизга кўрсатилган ҳурмат ва эҳтиромдан даракдир, ана шунга жавобан биз тиббиёт ҳамширалари қайси бир жабҳада ишламайлик, эл саломатлиги йўлида бор касб-маҳоратимизни ишга солиб хизмат қилишга тайёрмиз”- дейди Навоий шаҳридаги "ШифоСтома” маъсулияти чекланган жамияти ҳамшираси Сабоҳат Иноятова.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий