Оилаларимиз тинч ва фаравон бўлсин!

Оила жамият таянчи, оила муқаддас, жамиятимизнинг асоси ҳам оилалар десак хато бўлмайди. Оилада фарзанд дунёга келади, унинг тарбияси, вояга етказиш, ўқитиш ва эл-юрт фаравонлиги йўлида хизмат қиладиган инсонлар қилиб тарбиялаш маъсулияти ҳам оилаларимиз зиммасида. Ҳар йили 15 май "Халқаро оила куни" сифатида кенг нишонланиб келмоқда. Бугунги кунда республикамиз ҳудудидаа 7.5 млн оилалар истиқомат қилаётган бўлса, улар сони эса ҳар йили 250-300 мингтага кўпаяди. Ана шу сана муносабати билан республика хотин-қизлар қўмитаси томонидан "Оилам бахту саодатим манбаи" деган мавзуда видео селектор ўтказилди. Унда асосан оилаларни мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишлар, давлатимиз ва ҳукуматимиз раҳнамолигида қилинаётган ғамхўрликлар, ибратли оилалар, тўй-маросимларни ихчамлаштириш, туй либосларини миллийлаштириш ҳақида сўз борди. Навоий вилоятида ҳам 243136 та оила истиқомат қилиб, уларнинг ҳар бирини ўз ташвишу-қувончлари бор. Уларнинг ана шу ташвишу-қувончларига  ўзини ўзи бошқариш органлари ва кенг жамоатчилик доимо воқифдир. Ҳар бир оиланинг тинч ва фаравон, осуда яшаб, ибратли оилалар қаторида бўлиши борасида вилоятимизда ҳам жуда кўп маданий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Биз жамоамиз номидан барча оилаларни ва оила қуриш ниятида бўлган юртдошларимизни ана шу кун билан самимий қутлаб, уларга бахт тилаб қоламиз! Юртимизда ана шундай бахтли ва ибратли оилалар сони кўпаяверсин.
 
 

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии