Навоий кончиларининг Нуротадаги "Фахрийлар боғи" яратилди

Навоий кон-металлургия комбинати жамоасининг ташаббуси билан 1.5 миллиард сўм сарфланган маблағлар ҳисобига Нурота туманида 100 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси асосида "Фахрийлар боғи” ташкил этилди. Ушбу интенсив боғда ўтказилган 92 минг дона кўчатларнинг барчаси Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтидан олиб келинган. Бу боғнинг аҳамиятли томони шундаки, мутахассислар таъкидига кўра, бир мавсумда  боғнинг ҳар бир гектаридан ўртача 120 центнер ҳосил олинса, яримпакана кўчатлар учинчи йилдан бошлаб гектаридан 400-600 центнергача маҳсулот берар экан. Боғдаги дарахтларнинг танаси кичик бўлгани сабабли уларни парваришлаш ва ҳосилини териб олиш қулай.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии