"Ишонч" ишончни оқлади
Навоий шаҳрида ўзини ўзи бошқариш органларида фаолият юритаётган маслаҳатчилар "Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия  масалалари бўйича маслаҳатчиси” республика кўрик-танловининг шаҳар босқичида куч синашдилар.
Ўтказилган танловда шаҳардаги "Ишонч” маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Феруза Ҳасанова 30 нафар маслаҳатчилар ўртасида ўзининг билими, ҳужжатлар билан ишлаш, компьютер саводхонлиги ва савол-жавоб шартларида бор маҳоратини намойиш этиш ғолиб бўлди ҳамда у танловнинг вилоят босиқичига иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 2-ўрин "Лочин” МФЙ маслаҳатчиси Раъно Равшановага ва 3-ўрин эса "Зарафшон” МФЙ маслаҳатчиси Гулбаҳор Раҳмоновага насиб этди.    

Добавить комментарий

Оставить комментарий