Кўзи хаста беморлар кўрикдан ўтказилади

Darakchi.uz  веб сайтидаги хабарга кўра жорий йилнинг 17-22 май кунлари Корея Республикасининг "Vision Care Servise” халқаро ташкилоти шифокорлари (10 нафар ташкилот ходимлари, офтальмологлар, тиббиёт ҳамширалари, волонтер) томонидан Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 19-21 май кунлари (соат 08:00 дан 19:00 гача) Бухоро ва Навоий вилоятларида истиқомат қилувчи беморларни катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасида умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишади. Тиббий кўрикдан ўтганларга хорижлик мутахассислар ўзлари билан олиб келган дори-дармон ва санитария-гигеина воситаларини беморларга бепул тарқатишди.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии