Навоийлик ёшлар “Ҳуқуқ билимдонлари” республика танловининг ғолиби бўлишди

Пойтахтимиз Тошкентда  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан хамкорлигида 3-босқичда ташкил этилган танловнинг республика босқичи бўлиб ўтди
Якуний босқичда эса 70 нафар ўғил қиз ўзларининг билимларини яна бир бор синовдан ўтказдилар.
Танлов натижаларига кўра Наманган вилоятининг "Ёш адвокатлар” жамоаси 3-ўрин, Бухоро вилоятининг "Адолат” гуруҳи иккинчи ўринни қўлга киритган, 1-ўринга Навоий вилоятидан ташриф буюрган "Юксак маънавиятли авлод” гуруҳи лойиқ деб топилди. Ғолиблар Ғиёсжон Саматов, Маржона Рўзиқулова, Мухлиса Эргашева, Шахло Усмонкулова ва Мохинур Аъзамовалар Навбаҳор туманидаги 14-умумтаълим мактабида аъло баҳоларда таҳсил олишади.
Навоийлик ёш ҳуқуқ билимдорларини 1-ўрин билан қутлаймиз.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии