Навоийлик терговчилар гуруҳи ғолиб бўлишди

12news.uz сайтида хабар қилинишича,  юртимизда мустақиллик йилларида ички ишлар органлари тизимида  ўз касбнинг моҳир эгаларини аниқлашга қаратилган кўрик-танловлар ўтказиш одатий анъанага айланди.
Ҳар йили ички ишлар органларининг тергов хизмати тизимида энг яхши терговчиларни аниқлаш мақсадида кўрик-танловлар ўтказилиб келинмоқда. Одатга кўра тадбирнинг якунловчи босқичи пойтахтимизда ўтади.  Яқинда бўлиб ўтган танловда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва республикамизнинг 12 та вилоятларининг ички ишлар бошқармаси томонидан ўтказилган саралаш босқичидан ўтган 45 нафар терговчилар куч синашдилар.
Кўрик-танлов натижаларига кўра «Энг яхши терговчилар командаси»  (Самая лучшая команда следователей) номинацияси бўйича 1-ўрин Навоий вилоят ички ишлар бошқармасининг тергов бошқармаси командасига насиб этди ва улар ноутбук билан тақдирландилар. Иккинчи ўрин Сирдарё ва учинчи ўрин Самарқанд вилояти терговчилар гуруҳига насиб этди.  «Энг яхши терговчи» номинациясининг мутлақ ғолиблигига эса Ургенчлик лейтенат Юсупжон Юсупов сазовор бўлди.
Ана шундай тадбирлар ички ишлар органларида ишловчиларни ўзи ишига бўлган муносабатини тубдан яхшилашга, аҳоли фаравонлигини яхшилаш, хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш йўлида янада яхшироқ ишлашига замин бўлади.
Танлов ғолибларининг барчасига тегишли даража берилиб, пул мукофотлари билан тақдирландилар

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии