Конимех туманига янги ҳоким тасдиқланди

"Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 2-моддасига биноан халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди, депутатлар Навоий вилоят ҳокимининг "Навоий вилояти фермерлар Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган  Ўроқов Исомидин Барноевични туман ҳокими этиб тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорини тасдиқладилар.
Сессияда Навоий вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирок этди ва олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида нутқ сўзлади.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии