Коллеж директорлари лавозимига танлов эълон қилинади

Навоий вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги "Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида”ги Р-2146-сонли фармойишига асосан, Навоий педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ҳамда Навбаҳор "Истиқлол” саноат касб-ҳунар коллежи вакант (бўш) директори лавозимига танлов эълон қилади.
Танловда олий маълумотли, таълим тизимидаги (педагогик, ўқув-тарбиявий, ўқув услубий фаолияти) иш стажи 5 йилдан кам бўлмаган, шу жумладан, таълим тизимида камида 3 йил бошқарув лавозимларида иш стажига эга бўлган, таянч маълумотли таълим муассасасида мавжуд бўлган тайёрлов йўналишларидан бирига тўғри келадиган мутахассислар иштирок этиши мумкин.
Танлов ҳужжатлари эълон чиққан кундан бошлаб,  (19 июнгача) бир ой мобайнида ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси раҳбар ва педагог кадрларни танлаш ва уларнинг малакасини ошириш шўъбасида қабул қилинади.

Манзил: Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 51-уй, тел: 224-90-93.
Навоий вилояти ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии