Ўқувчилар китоб ўқимай қўйдими? ёки...
Инсон маънавиятини шаклланишида, унинг дунёқарашини кенгайишида китобнинг роли беқиёсдир. Кўпинча катталар ўзаро суҳбатда "болалар китоб ўқимай қўйди” - деб қолишади. Чунки 21-аср ахборот асрида китоб ўрнини ўргимчак тўридаги электрон китоблар тобора эгаллаб бораяпти. Аммо  шундай бўлса-да, ёшларни китобга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг бўш вақтларида китоб мутолааси билан шуғулланишлари учун жойлардаги ахборот ресурс марказлари томонидан кўплаб тадбирлар ташкил этилиб, у ўз ўрнида яхши самара бермоқда, десак муболаға бўлмайди.
Навои вилоят халқ таълими бошқармасининг ахборот ресурси маркази томонидан ташкил этилган тадбир ана шу масалага қаратилди.
Вилоят шаҳар ва туманларида ўтказилган танловларда ғолиб бўлган 10 нафар ўқувчилар иштирокида уюштирилган  "Энг яхши китобхон”  ўқувчи кўрик танловининг вилоят босқичида, ўқувчи китобхонлар 4 та шарт бўйича беллашдилар.  Китобхонлар дастлаб ўзлари таълим олаётган маскан, ахборот ресурс маркази фаолияти ҳақида маълумот бердилар,  "Ўзбек адабиёти билимдони” шартида ўқилган бадиий китоб мутолаа қилиш орқали олган билим ва кўникмалари савол жавоб тарзида синовдан ўтказилди. "Китобхон саводхонлиги” шартида ўзлари ўқишган китоблар мазмуни ҳақида билимларини намойиш этдилар.
Танловда Зарафшон шаҳридан келган Нурияхон Абдурахимова барча шартларни юқори савияда бажариб, ўзининг китобга бўлган муносабатини ҳар бир шартни мукаммал бажариши орқали намойиш этди.
Тадбир вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган китобхон ўқувчиларни билимга чанқоқ иқтидор эгаларинии бир мақсад яъни китоб мутолаасини ҳаёт тарзининг кундалик ажралмас қисмига айлантириш мақсадида бирлаштирди.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий