Навоийда "Мулкдор оила" мавзусида семинар бўлди
ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши, молия муассасалари ва тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда "Мулкдор оила” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Маълумки, республикамизда кейинги пайтда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида жуда кўп ижобий ишлар амалга оширилмоқда.  Тадбиркорлик ва хусусий бизнеснинг салмоғи юқори бўлмоқда. Оилалар томонидан тадбиркорлик йўналишида янги лойиҳалар амалга оширилиб, яхши натижаларга эришилмоқда.  
Аммо тан олиш керакки, вилоятимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳамма жойда бир маромда ташкил этилган деб бўлмайди, чунки вилоятимизнинг чекка ҳудудларида мавжуд имконият ва ресурслар шароит бўлса-да, тадбиркорликни амалга ошириш олиб борилаётган ишлар талаб даражасида
эмас. Ана шу мақсадда ташкил этилган ушбу семинар оилавий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчиларга ҳар томонлама кўмак беришни, уларни қўллаб қўвватлаш ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Бугунги кунда вилоятимизда 13183 нафар тадбиркорлик субъекти фаолият юртимоқда. Тадбирла "Мулкдор оила” лойиҳасига жалб этилган 41 нафар иштирокчининг 38 таси тадбиркорликка жалб этилгани ва уларнинг 15 нафари оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётгани ҳақида сўз борди.Иштирокчиларга банк ва молия   кредитларни расмийлаштириш  қоидалари ҳақида батафсил ахборот берилди. 1- чорак давомида вилоятдаги тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятини юритишлари учун  2 млрд.сўм кредитлар ажратиш режалаштирилган бўлса, амалда эса 3.2 млрд. сўмлик кредит маблағлари  ёшларнинг лойиҳалари учун йўналтирилган.
Тадбир давомида лойиҳа иштирокчилари ўзлари олган билимлари мустаҳкамлаб, улар томонидан тақдим этилган  бизнес режалар қайта кўриб чиқилиб, лойиҳа муаллифларига банклар томонидан кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий