Бўлажак кончиликлар ғолиб бўлишди

Навоий давлат кончилик институтида  "Тафаккур синовлари”  танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда  Навоий давлат кончилик институти ва Навоий давлат педагогика институти талабалари  ғолиблик учун беллашдилар.
Педагогика институтининг "Интеллект”,  Кончилик институтининг "Баркамол авлод” жамоалари 5 та шарт бўйича ўз билим ва иқтидорларини намойиш этдилар.
Танловда кончилик институти талабалари ўзларини ҳар томонлама билим ва иқтидорга эга эканликларини намойиш этиб, 97 балл билан ғолиб деб топилди. Энди ғолиб жамоа ушбу танловнинг Бухоро вилоятида бўладиган республика босқичида иштирок этишга йўлланма олдилар.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии