Навоийда расмлар ва иншолар танлови ғолиблари аниқланди

Навоийда расмлар ва иншолар танлови ғолиблари аниқландиЎзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш, ёшлар иқтидорини рўёбга чиқариш, уларни рағбатлантириш мақсадида  турли тадбирлар ва танловлар ўтказилиб келинмоқда. Навоий вилоятининг барча шаҳар ва туманларида  "Мустақил юрт фарзандиман” мавзусидаги расмлар ва "Ватанимга таянч бўламан” номли иншолар танлови натижалари асосида  Навоий шаҳридаги "Санъат галереяси" биносида  ана шу танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Расмлар танловида Учқудуқ туманидаги 10-уму­мий ўрта таълим мактаби 6-синф ўқув­чиси (1-ўринга лойиқ деб топилган) Фарангиз Йўлдошеванинг "Қиш­­­­лоқ тонги", карманалик Маржона Эгам­­бер­диеванинг "Бобом, бувим — эъзоз­­да", Навоий шаҳридан Азиз Тўх­таев­­­­­нинг "Обод юртим" мав­зу­сидаги чизган суратлари кўпчилик­нинг эъти­ро­­фига са­зовор бўл­ди.
Иншолар танловида эса энг яхши ва мазмунли иншони ёзган Кар­­­­­мана туманидаги 10-уму­мий ўрта таълим мактаби 9-синф ўқувчиси  Гўзал Жаб­бо­рова ғолиб, деб топилди.
Тадбир ғолиблари энди республика босқичига йўл олиб, ғалаба учун ўз билимларини яна бир бор синовдан ўтказадилар.  Тадбирда иштирок этиб ғолиб бўлган ўқувчиларга ҳамкор таш­ки­лот­­лар­нинг дип­лом ва эсдалик совға­лари топши­рилди.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии