Оромгоҳлар болаларни қабул қилишга тайёрми?

Ёз мавсуми яқинлашмоқда, ўқувчилар мактабда ўқишлар тугаши билан ота-оналари ғамхўрлигида вилоятимизнинг ва республикамизнинг турли сўлим гўшаларидаги оромгоҳларда дам олишга отланадилар.
Болажонларни оромгоҳларда соғломлаштиришни талаб даражасида ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси томонидан  Навоий вилоятининг Кармана туманидаги "Ишонч” болалар оромгоҳида маъсуллар иштирокида вилоят семинари ташкил этилди. Вилоятимизда  12 та шаҳардан ташқари ва 24 та кундалик мактаб олди оромгоҳлари 3 мавсумда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 16 минг нафар болаларни ўз бағрига олади. Кам таъминланган оилалар фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бепул йўлланмалар билан таъминланадилар. Семинар  давомида болаларни соғломлаштириш мавсумини яхши ўтказиш учун белгиланган чора тадбирлар, 2014 йилда йўл қўйилган камчиликларни такрорламаслик, болаларни вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида  "Оромгоҳда бир кун” тадбири доирасида ўзаро сайр алмашиш ва яна бошқа кўплаб қизиқарли тадбирларни ташкил этиш мўлжалланаётгани ҳақида сўз юритилди.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии