"Москвич-412" ўғриси ушланди

"Ҳуқуқ" газетасида тарқатилган ахборотга кўра Ўзбекистондаги интернет  хабарларида Навоийлик шахс ҳар доимгидай ўзига тегишли «Москвич-412» русумли автомашинасини уйи олдида очиқ қолдиргани,  "Кўза кунда эмас кунида синар экан” деганидек, ёвуз ниятли киши томонидан қулай фурсат топилиб, машина олиб қочилгани ҳақида ёзилган. Хабарга кўра  у ярим йўлга бормай  ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ушланиб, автомашина ўз эгасига қайтарилган. Машина ўғриси бўлса энди қонун олдида жавоб берадиган бўлди.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии