Болалар саломатлиги ҳафталигида иштирок этинг!
Жорий йилнинг 25 майидан 30 майигача қадар республика миқёсида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда қабул қилинган миллий дастур бўйича "Болалар саломатлиги ҳафталиги" ўтказилмоқда.
Витамин "А" саплементациясининг навбатдаги 24-тури давомида  6 ойдан 5 ёшгача бўлган болаларга витамин "А" берилиши кўзда тутилган. Бу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад болалар орасида А витамини танқислигининг олдини олиш,  болалар соғлигини муҳофаза қилиш, имунитетини оширишга қаратилгандир. Ҳозиргача витамин "А" саплементациясининг 23-тури ўтказилиб, ҳар бир турда  2.2 млн.нафар болалар қамраб олинмоқда.
Витамин А  танқислиги бугунги кунда кўплаб давлатлар аҳолиси соғлигини мустаҳкамлашда муаммо бўлиб қолмоқда. Бутун жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти (ВОЗ) маълумотига кўра 275 миллион киши ана шу витамин етишмаслигидан азият чекади, ана шулар орасида 140 миллион мактаб ёшидаги болалардир. Витамин етишмаслиги оқибатида 500 минг нафар киши кўриш қобилиятини йўқотади, 3 миллион нафар болалар эса ҳалок бўлишади. Энг осон касалликка чилинувчилар 5 ёшгача бўлган болаларни ташкил этади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) маълумотларига кўра, дунё бўйича 5 ёшдан кичик бўлган 100 миллион нафар болалар витамин А(икки) танқислигидан азият чекишади. Республикамизда ушбу тадбир жойлардаги витаминлаштириш нуқталари, тиббиёт муассасаларида бепул амалга оширилади. Агар болангиз тез-тез шамолласа, териси қуруқлашса, бўйи ўсмаса, кўриш қобилияти пасайса, кўз оқ пардасида ўзгаришлар бўлса бу демак витамин А етишмаётганлигидан далолат беради.  
Фарзандларини соғлом ўсишини истаган барча ота-оналарни ушбу ҳафталикда иштирок этишга чорлаймиз, бу билан Сиз ўз фарзандингизни соғлигини мустаҳкамлашга ёрдам берган бўласиз.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий