Навоий шаҳри спортчилари "Умид ниҳоллари" да ғолиб бўлишди

Навоий вилоятининг  Навоий шаҳридаги «Амфитеатр» мажмуасида ёшлик ва спорт байрами "Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг вилоят финал босқичи бўлиб ўтди. "Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг финал босқичида Навоий шаҳри жамоаси биринчи ўринга лойиқ деб топилди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Хатирчи тумани ва Зарафшон шаҳри жамоаларига насиб этди.
Финал босқичи ғолибларига Навоий вилоят ҳокими Э.Турдимов Президентимиз совғаси – "Дамас” автомашинасини топширди. Шунингдек "Умид ниҳоллари” спорт ўйинларида яхши натижаларга эришган барча ёшлар ҳам муносиб тақдирландилар. 
Спорт тадбири санъаткорларнинг концерти билан якунланди. 

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии