Миллий рақслар бўйича кўрик-танловнинг Навоий вилоят босқичи ўтказилди
Навоий шаҳрида жорий йилнинг 26 май куни "Мукаррама Турғунбоева” номидаги миллий рақс ижрочиларининг Республика кўрик-танловининг  вилоят босқичи ўтказилди.  Тадбирда вилоятнинг шаҳар ва туманларида ғолибликни қўлга қиритган номзодлар ўзларининг рақс санъатини намойиш этиб, ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланиб бордилар. Ушбу кўрик-танловни ўтказишдан мақсад - ўзбек миллий рақс санъатининг тарихий анъаналарини ва услубларини тиклаш, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги ўзига хос шарқона фазилатлари, бой маънавиятга монанд рақсларни тарғиб этиш, миллий рақс санъатининг қарор топган ва шаклланиб бораётган анъаналарини янада мустаҳкамлаш, халқимизнинг юксак маънавияти ва нозик дидига зид бўлган, юзаки, ноўрин тақлидга асосланган ҳатти-ҳаракат ва либослар хуружидан сақлаш ҳамда бугунги кун талаби ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда миллий рақс санъатининг оммалашувига зарур шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
Кўрик-танлов якунига кўра  1- ўрин Учқудуқ тумани иштирокчиси Рушонабону Шукуровага, II- ўрин Навоий шаҳар иштирокчилари  Ойхон Зайниева ва Сетора Ахмедоваларга,  III – ўрин эса Кармана туман иштирокчиси Дурдона Зокирова ва Конимех тумани иштирокчиси Юлдуз Туробоваларга насиб этди. Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилар вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий методик марказининг диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилдилар.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий