Тошкентда "Ташаббус-2015" кўрик-танлови иш бошлади
Интернет вебсайтлари тарқатган хабарларга кўра 28-29 май кунлари   Тошкентда  Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун "Ташаббус-2015” кўрик-танловининг республика якуний босқичи бўлиб ўтади. Кўрик –танловнинг шаҳар ва туман босқичларида 6228 нафар тадбиркорлик субъектлари иштирок этишган.
Бугун ўз ишини бошлаган кўрик –танловда, деб ёзади Kun.uz сайти Хоразмда фаолият юритаётган AutoLADA корхонаси томонидан қуёш батареяларидан қувват оладиган Cobalt автомобили намойиш этилган. Ушбу машинанинг орқа ойнаси остига ва юкхонасига ўрнатилган қуёш панеллари ва тегишли жиҳозлар машинага ҳам қуёш нуридан, ҳам электр тармоғидан 4-5 соат қувватлантиришга имкон беради. Натижада машинага ўрнатилган батарея тўла қувватлантирилгач у  90 км масофани босиб ўтиш имкониятига эга бўлар экан Компания мутахассисининг айтишича, машинанинг томига яна қўшимча батареялар ўрнатиш эвазига электр заҳирасини кўпайтириш ҳам мумкин бўлади.
Машинани бундай батареялар билан жиҳозлашга учун 15-20 млн.сўм сарфлаш керак бўлар экан. Келажакда унинг нархини сезиларли даражада тушириш режалаштирилмоқда.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий