KOREAN AIR Тошкент ва Навоий аэропортларини модернизациялашда иштирок этади

uz24.uz интернет сайтида эълон қилинган хабарда "Навоий” халқаро аэропорти негизидаги халқаро интермодал логистика маркази Марказий Осиёдаги энг йирик ҳамда энг замонавий транспорт-логистик хаб бўлиб, у энг юқори халқаро мезонларга жавоб беради. Бу ҳақда Korean Air компанияси президенти Чи Чанг Хун Сеулда бўлиб ўтган Ўзбекистон - Корея бизнес-форумида таъкидлаб ўтди, деб ёзади 
Унинг айтишича, деярли янгидан қурилган "Навоий” аэропорти қитъалараро муҳим логистика марказига айланиб бораётгани баробарида, Жануби-Шарқий Осиё давлатларини Европа ва Яқин Шарқ билан ҳам боғламоқда. Чи Чанг Хуннинг қайд этишича, яқин келажакда юк терминали қувватини ошириш орқали "Навоий” авиахабини янада ривожлантириш, Тошкентдаги Инха университети филиали негизида "Логистика” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш, шунингдек, иккинчи халқаро йўловчилар терминалини қуриш ва Тошкент шаҳри аэропортини модернизациялаш бўйича истиқболли лойиҳанинг амалга оширилишида қатнашиш режалаштирилмоқда.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии