Навоийда “Китобхонлик ва мутолла маданияти” вилоят танлови ўтказилди.

Китоб билим манбаи, ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида Навоий шаҳридаги информатика ва электрон саноати касб-ҳунар коллежида "Ораста қизлар” тўгараклари иштироклари ўртасида "Китобхонлик ва мутолла маданияти” шиори остида танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Юксак маънавият  енгилмас куч” асари, Худойберди Тўхтабоевнинг "Сариқ девни миниб” , Ўткир Ҳошимовнинг "Дунёнинг ишлари”,  Муҳаммад Юсуфнинг "Сайланма” асари ҳамда   Антуан де Сент-Экзюперининг  "Кичик шаҳзода” асари асосида шаҳар ва туманларда ўтказилган танловларда ғолиб бўлган 5 нафар ғолиб ўқувчи қизлар чиқиш қилдилар. Тадбир иштирокчилари бу китобларни ўқиб, ўрганиб, унинг мазмун-моҳиятини эркин ифода этиб, тушунтириб бердилар.
Бу тадбирнинг ўтказилиши фақатгина китобларни ўқиш ва мазмун моҳиятини англашгина эмас балки, китоб ўқиш маданиятини тарғиб қилиш шу орқали келажак авлод вакилларини оммавий маданият ва бошқа ёт кўринишлардан ҳимоя қилишга ҳам қаратилгандир.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии