Янги хусусий касалхона иш бошлади

Соғликни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар натижасида аҳолига тиббиёт хизмати кўрсатиш даражаси кундан-кундан яхшиланмоқда. Кўз касалликларини даволашга ихтисослашган офтальмогия ва унинг замонавий кўринишида республикамизда 50дан ортиқ ихтисослашган тиббиёт муассасаари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Шифо масканларининг барчаси замонавий тиббиёт технологиялари билан жиҳозланган. Натижада кўз касалликларини даволашга эришилмоқда. Шунингдек тиббиёт тизимида хусусий тармоқ ҳам изчил ривожланмоқда, олис ҳудудларда соғлиқни сақлаш муассасалари барпо этилмоқда.  Ана шундай янги хусусий тиббиёт муассасаларидан бири Навоий вилоятининг Хатирчи туманида иш бошлади. 25 ўринга мўлжалланган муассасада жаҳоннинг турли мамлакатларидан 18 турдаги замонавий офтальмология жиҳозлари олиб келинган, уларда малакали мутахассислар ишлаб, аҳолига юқори даражада хизмат кўрсатишмоқда. Бу янги кўз касалликлари хусусий клиникаси нафақат Хатирчи тумани аҳолисига, балки вилоят ҳамда қўшни вилоят аҳолиси учун ҳам хизмат қилиш имкониятига эга. Шу кунгача консерватив ва жарроҳлик усулда 10 мингдан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатилди.
 

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии