Кексаларга эҳтиром кўрсатилди

Юртимизда "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида жуда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилиши билан бир қаторда жуда кўплаб маънавий-маърифий ва хайрия тадбирлари ҳам уюштирилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Навоий вилоятининг Кармана туманидаги Янгиобод маҳалласида ташкил этилди. Маҳалла ҳудудида бугунги кунда 300 дан ортиқ кекса ёшдагилар истиқомат қилади. Маҳаллада истиқомат қилиб ўзининг ҳалол ва самарали меҳнати билан юртимиз равнақига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган бир гуруҳ кекса ёшдаги фахрий кекса отахон ва онахонлар учун бир пиёла чой устида давра суҳбати уюштирилиб, уларга эҳтиром кўрсатилди. Тадбирда сўзга чиққан фахрийлар маҳалла ёшларига ўзларининг ибратли ҳаёт йўллари ҳақида гапирар эканлар, уларни ҳам яхши ўқиб, одамларга фойдаси тегадиган инсонлар бўлиб етишишларини, бу жаннатмакон юртда яшаш завқи нақадар ажоийиб экани, тинчлик ва хотиржамлик ҳукмрон Ватанимизни ардоқлашни, унга содиқ инсонлар бўлиб етишишларини тилаб, дуо қилишди. Тадбир якунида Фаол кексаларга ташкилотчиларнинг совғалари топширилди. Туманнинг Хончарбоқ, Уйрот, Айрончи маҳаллаларида ҳам ана шундай тадбирлар ташкил этилди.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии