Болалар оромгоҳларида ёнғин хавфсизлигини олдини олайлик
Жорий йил Навоий вилоятидаги барча дам олиш ва мактаб олди  болалар оромгоҳларида болаларни дам олиши ва соғломлаштиришни кўнгилли ташкил этиш, мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари  томонидан оромгоҳларнинг тайёргарлиги кўздан кечирилди. Ўрганишлар жараёнида мактаб олди оромгоҳларида ишловчи маъсулларга бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ҳақида тушунтириш бериш билан бирга уларни ишлашини кўрсатиб берилди. Шунингдек оромгоҳларда мавсум давомида "Ёш ёнғинчи” гуруҳларини ташкил этиб, улар ўртасида мусобоқалар ташкил этиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг барча зарур чораларини кўриб қўйиш тавсия этилди. Бу тадбирларни ўтказишда асосий мақсад ёнғин келтириб чиқарадиган ҳар қандай ҳолатларни олдини олиш, болаларни дам олиш мавсумидан кейин ота-оналари бағрига соғ-саломат қайтаришга қаратилгандир.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий