Баскетбол бўйича спорт мусобоқалари ўтказилмоқда
Навоий шаҳридаги "Суғдиёна” спорт мажмуасида баскетбол бўйича саралаш ўйинларига старт берилди. Унда  Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонлик 16 ёшгача бўлган терма жамоалари ўзаро куч синашдилар. Дастлаб майдонга тушган Қозоғистон ва Туркманистонлик спортчилар ўртасида бўлган баҳсларда Қозоғистонлик спортчи ёшлар ғолибликни қўлга киритишди. Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари ўртасида ўйин қизғин ва шиддаткорлиги муросасиз кечди. Дастлаб Туркманистонлик спортчилар пешқадам бўла бошлашди. Аммо Ўзбекистонлик ёш спортчилар 1-бўлимда шиддат билан ҳаракат қилиб рақиблари устидан 17:21 ҳисобида ғалаб қилишди. Кейинги мусобоқаларда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси 72:44 ҳисобида ғалабага эришдилар.
Бу спорт тадбири Осиё баскетбол федерациясининг тақвим режасига асосан ташкил этилган бўлиб, жорий йилнинг 27-31 июнь кунлари бўладиган IV-Осиё чемпионати саралаш мусобоқаси ўйинлари олдидан ўтказилган ушбу халқаро турнирда Ўзбекистонлик 16 ёшгача бўлган ёшлар биринчи марта қатнашишаяпти. Бу турнирни ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистонлик ёшларнинг Ўрта Осиё мамлакатлари билан дўстликни ривожлантириш, дунё миқёсида тажриба орттиришларига қаратилган.
 

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий