Зарафшонда янги аквапарк ишга тушди

Навоий вилоятинингЗарафшон шаҳрида "Камалак” деб номланган аквапарк ишга тушди. Аквапаркни бунёд этиш ишларига НКМК ДК томонидан 3 млрд.сўм маблағ сарфланди. Унинг майдони 1.3 гектарни ташкил этиб, бу ерда учта бассейн, фавворалар, аттракционлар мавжуд. Аквапарк майдонига 21 минг дона турли гул кўчатлари ва 1000 дона манзарали дарахтлар ўтказилди. Бу мажмуанинг 1-июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида очилиши зарафшонлик болажонларнинг қувончига қувонч қўшди.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии