Учқудуқ шаҳрининг бош режаси тасдиқланди

Навоийвилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг расмий сайти «Давархитектқурилиш” қўмитасининг 2015 йил 4 апрелдаги 6-сонли қарори билан Навоий вилояти Учқудуқ шаҳрининг бош режаси тасдиқлангани ҳақида хабар бермоқда.
Туманнинг  ушбу Бош режаси "ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУК лойиҳа институти томонидан ишлаб чиқилиб, шаҳарнинг 2030 йилгача бўлган муддатга ривожлантириш истиқболини белгилайди.

Мазкур  Бош режага мувофиқ шаҳарнинг:
· аҳолиси сони 40,0 минг кишигача;
· ҳудуд майдони 808,0 гектаргача;
· уй-жой фонди 669,2 минг м.кв. гача ўсиши кўзда тутилган.

Шунингдек бош режада ижтимоий, муҳундислик ва транспорт инфратузилмаларининг истиқболли ривожланиши ҳамда атроф муҳитининг экологик ҳолатини яхшилаш масалалари режалаштирилган.




Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии