Зарафшоннинг асосий бозорида ёнғин содир бўлди
2015 йил 24 июнь куни тунда Зарафшон шаҳридаги буюм бозорида ёнғин чиқиши оқибатида деярли барча савдо дўконлари ёниб кетган. Ёнғин тафсилотлари ҳақида ҳали бирорта расмий ташкилот ахборот бермаган. Шу ҳудудда яшовчиларнинг фикрига кўра, ёнғин электр орқали чиққанлиги тахмин қилинмоқда. Дўконлар замонавий қурилиш материалларидан қурилганлиги сабабли ёнғин бир зумда ҳамма ёқни қамраб олган. Шу куннинг ўзидаёқ вилоят ҳокими Э.Турдимов ва бошқа вилоят раҳбарлари жойнинг ўзида бўлиб аҳвол билан танишиб, шаҳар фаоллари билан учрашув ўтказган. Ёнғиндан зарар кўрганларга ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда. 

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий