Олти ойлик якунлари

Навоий вилоят ҳокимлиги мажлислар залида 2015 йилнинг биринчи ярмида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва галдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

 

ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

 

Вилоят ҳокими Э. Турдимов бошқарган йиғилишда 2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий қайта ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,1 фоиз ошди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,7, шундан ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 13,6, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 13,6, қурилиш ишлари 7,1, чакана савдо айланмаси 15,2, хизматлар ҳажми 17,6 фоизга ўсишига эришилди.

Ҳисобот даврида 33 турдаги тайёр маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилиб, белгиланган режа 117,6 фоизга уддаланди.

– Замонавий технологиялар билан жиҳозланган янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали сифатли озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини янада кўпайтириш ва турларини кенгайтиришга катта эътибор қаратилмоқда, – дейди Навоий шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бошлиғи Алижон Жумаев. – Шу асосда ички бозорни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган рақобатбардош истеъмол товарлари билан тўлдириш учун 2015 йилда шаҳар тасарруфидаги ҳудудий 8 та корхонада 11 та лойиҳалар бўйича маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, ушбу корхоналарни ўз муддатида ишга туширилиши натижасида 50 дан ортиқ янги иш ўринлари, шаҳар бўйича бошқа давлатлардан импорт қилинаётган товарлардан 3 миллиард сўмлик маблағлар иқтисод қилиниши кўзда тутилган.

Танқид ва таҳлил руҳида ўтган йиғилишда эришилган ютуқлар билан бирга, йўл қўйилган камчиликлар ҳам қайд этилди.

Тадбирда вилоятимиз раҳбари жорий йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга янада катта эътибор қаратиш, улар учун банк кредитлари ажратишда сусткашликка йўл қўймаслик, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технология жиҳатидан янгилаш лозимлиги ҳақида батафсил сўз юритди.

Бу борадаги муаммолар юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига тегишли ва муддатли топшириқлар берилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ. Ибрагимов иштирок этди.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии