Нафақахўрга қандай дорилар бепул берилади?


  Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва молия вазирлигининг қўшма қарори билан амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситалари рўйхати белгиланган. Ушбу рўйхат асосида нафақа ёшидаги инсонларга айрим турдаги дори воситалари бепул берилади.

 

Ушбу рўйхатга қуйидаги дорилар кирган: антиангинал, ноотроп, балғам кўчирувчи, қандли биабетга қарши, сафро ҳайдовчи, периферик қон айланишини яхшиловчи, ич юмшатувчи, маҳаллий оғриқсизлантирувчи, заҳарланиш ва интоксикацияда бериладиган воситалар ва ҳ.к.

2015 йилда жорий рўйхат янада кенгайтирилди. Эндиликда унга 8 номланишдаги янги дори воситалари қўшилди: пентоэритритил, спиринолактон, пирацетам, пентоксииллин, эмоксипин, амброксол, глимеперид, финастерид.

Мазкур дори воситалари фақат ўзгаралар парваришига муҳтож ёлғиз нафақахўрлар, уруш ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уруш меҳнат фронти қатнашчиларини таъминлаш учун мўлжалланган.

 


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии