12—13 март кунлари умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади
Келаётган дам олиш кунлари (12—13 март) Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 мартда қабул қилинган фармойиши асосида март-апрель ойлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги, деб эълон қилинган.
12-13 март кунлари ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрамига муносиб тараддуд кўриш, халқ орасида ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш, "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.
Ҳужжатга мувофиқ, ҳашар давомида маҳаллалалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли ва хусусий уйлар атрофлари, гузарлар, майдонлар, зиёратгоҳлар, кўчалар, тротуарлар, ариқлар ва болалар майдончалари ободонлаштирилиши ва тозаланиши керак.
Маҳалла ва аҳоли яшайдиган даҳаларда гул, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, бўш турган жойларда яшил ҳудудлар ташкил қилинади.
Бундан ташқари, муҳтож кексаларга, пенсионерлар ва имконияти чекланган кишиларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари 1 йилда 2 марта ўтказилади: Наврўз ва Мустақиллик байрамлари арафасида.


Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий