2016-йил 20-апрел Навоийнинг 34 йиллиги

 

Вилоятимиз ҳақида

    Навоий вилояти 1982 йилнинг 20 апрелда Бухоро ва қисман Самарқанд вилоятлари ҳудудларидан ташкил этилди.

    Юртбошимиз ташаббуслари билан, 1992 йилда янгидан Навоийни вилоят сифатида қайта тикланиши ушбу бетакрор табиатга эга бўлган гўзал воҳани барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, шу заминда яшаётган кўп миллатли аҳолини турмуш даражаси ва сифатини кескин ошишига туртки бўлди.

    Вилоятимиз жануби-ғарбий томондан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари билан, шимолдан Қозоғистон республикаси ва Жиззах вилояти билан, шарқдан Самарқанд вилояти билан чегарадош.

    Вилоятимизнинг умумий майдони 110,99 минг кв. км, доимий аҳолиси 913,4 минг кишини ташкил этади.

    Навоий вилояти ўзининг кўп миллатлилиги билан ажралиб туради. Ҳозирги кунда ўлкамизда 85 миллат ва элатлар истиқомат қилади.               Уларнинг 86,4 фоизи ўзбеклар, 4,3 фоизи қозоқлар, 2,3 фоизи руслар, 1,5 фоизи тожиклар ва 5,5 фоиз бошқалар.

    Вилоятимиз маркази Навоий шаҳри бўлиб, унда аҳоли сони 133,6 минг кишини ташкил этади.

    Аҳолининг зичлиги 1 кв. километрга 8,2 киши тўғри келади.

    Навоийда олтин билан бир қаторда бошқа рангли металлар (кумуш), мармар, фосфорит, уран, кварц, гранит, бронза, воллостонит, тузлар ва бошқа юзлаб турдаги хом-ашё заҳиралари мавжуд.

    Мавжуд бой табиий-иқтисодий салоҳият, яратилган қулай ишбилармонлик муҳити (Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси) вилоятга хориж инвесторларини жалб қилиш учун кенг имкониятлар очиб беради.

    Шунингдек, вилоятимизда 232 та маданий мерос объектлари рўйхатга олинган бўлиб, шундан меморчилик объектлари 63 та, археология объектлари 121 та, монументал объектлар 48 тани ташкил этади.

    Навоий республикамизда ўзининг йирик саноат салоҳияти билан ажралиб туради. Бу ўринда Марказий Осиёдаги қудратли ва йирик "Навоий тоғ металлургия комбинати”, "Навоийазот”, "Қизилқумцемент”, "Навоий иссиқлик электр станцияси” ва бошқа ўнлаб корхоналарни мисол қилиб келтириш мумкин. Республикамизда биринчилардан бўлиб ташкил этилган Навоий эркин индустриал-иқтисодий зона ва Марказий Осиёда ягона халқаро транспорт логистика маркази вилоятимизнинг ўзига хос хусусиятини намоён қилади.

    Навоий вилояти 2016-йил 20-апрел куни 34 ёшни қаршилади.Ҳақиқатдан ҳам ўлкамиз жудаям гўзал, баланд бинолар, чиройли табиат буларни қадрига етишимиз керак.


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии