Навоийда 343 нафар маҳалла раиси сайланди

       Сайловларнинг муқобиллик асосида ўтгани фуқароларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим омил бўлади, – дейди "Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими раиси Нормурод Исоқов. – Сайловда 232 раис биринчи марта сайланди. Овоз бериш жараёнида номзодларнинг маълумоти, ташаббускор ва ташкилотчилиги, кўп йиллик ҳаётий тажрибаси ва эл-юрт орасидаги обрў-эътибори эътиборга олинди. Сайловда ёш ва янгича фикрлайдиган номзодларга кўпроқ ишонч билдирилди. Сайланган раисларнинг 33 нафарини 40 ёшгача, 142 нафарини 40-50 ёшдагилар ташкил этади.

Ҳудудларда соғлом маънавий муҳитни қарор топтириш, ўзини ўзи бошқариш органларининг нуфузини янада юксалтиришда маҳалла маслаҳатчиларининг ўрни катта. Шу боис жорий сайловларда кўрсатилган номзодлар орасидан билимли, кўпни кўрган ва тажрибали  номзодларга кўпроқ овоз берилди.


Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий