Қизилқум конларидан омад топган Навоийлик ёш олим

июль 02, 2016   - 0 +

 

Қизилқум конларидан омад топган Навоийлик ёш олим

     Фарҳоджонда ёшлигидан табиатга ва унинг ноёб ер ости дунёсига бўлган қизиши жуда баланд эди. У Навоий шаҳридаги 4-мактабни аъло баҳолар билан тугатгач, ўқишни Навоий шаҳридаги Навоий Давлат Кончилик олийгоҳида давом эттирди. Ўқишни тугатиб, ўз ишини Мурунтов конида экскаватор ҳайдовчиси ёрдамчиси вазифасида бошлади. Иш билан бўлиб, шу ердаги конлар, уларнинг жойлашиши, ер ости тилсимотларини қазиб олишни осонлаштириш усуллари устида бош қотира бошлади. Кончилик билан боғлиқ билимини магистратурада давом эттирди, кейин эса ўзи илк иш бошлаган Мурунтов кони ҳақида номзодлик ишини ёқлади.

     У пойтахт Тошкенту азимдаги Тошкент давлат техника университетида ишлаш билан бир қаторда, бир лаҳза бўлсада кончилик карьерларида муҳандислик иншоотлари ҳолатини бошқаришнинг такомиллаштириш йўллари ҳақида ҳам унутмади. Тинимсиз изланишлар, таҳлиллар, конда ўтказилган тажрибалар, тажрибалар учун керак бўладиган муҳандислик конструкциялари, бир қанча тажрибали фан арбоблари, профессор олимлар, бошқа республикалардаги шу соҳада эришилган тажрибалар, олимлар билан алоқа ва мулоқатлар ... хуллас булар учун унга анча вақт керак бўлди. Ниҳоят тўпланган тажриба, билим, изланиш, ўрганиш ва ғоялар ўз натижасини берадиган кун келди.

     Фарҳоджон ҳеч кимга насиб этмаган омад ва бахтга эришди, у ўзи ўқиган институтнинг ҳали ҳеч ким иш бошламаган янги биносида ўзининг докторлик ишини 22 нафар Илмий Кенгаш аъзолари иштирокида рус тилида ёқлаш шарафига муяссар бўлди. Илмий Кенгаш раиси, Навоий кон металлургия комбинати раҳбари, сенатор Қ.Саноқулов раислигида ўтган илмий Кенгаш аъзоларининг кетма-кет берган саволларга Фарҳоджон аниқ ва ишонарли жавоблар бериб, ҳаммани қойил қолдирди. Ёпиқ яшириш овоз бериш йўли билан ўтган овоз бериш жараёнида 22 нафар Кенгаш аъзоларининг барчаси унга олимлик даражаси берилишига ўз розиликларини билдиришди.

     "Чуқур карьерларда маъсулиятли муҳандислик иншоотлари ҳолатини бошқариш усулларини ишлаб чиқиш” мавзусида Навоийлик Ф.Умаров ёқлаган номзодлик иши ўзининг шу кундаги долзарблиги, самарали эканлиги билан аҳамиятли бўлиб, Марказий кон бошқармаси Мурунтоғ карьери шароитида 336,644 млн.сўм йилига иқтисодий самара бериши мутахассислар томонидан тасдиқланган.

     Фарзандининг камолини кўриш ота-онага насиб этсин экан. Ҳақиқатдан ҳам Фарҳоджон отаси тажрибали журналист Ё.Умаров ва бутун умрини журналистика соҳасига ҳамда эл-юрт фаравонлиги, равнақи йўлида хизмат қилишга бахшида этган раҳбар аёлларимиздан бири Раъно опанинг ишончини оқлади. У бугунги кунда Тошкент давлат техника университетида

 


 


 

 

 


@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера