“CLICK”, “MBANK” ВА “U-PAY” ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВЛАРИ
Бугунги кунда жисмоний шахслар учун якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни банкка бормасдан, "Click” ва "Mbank” ва "U-Pay” тўлов тизимлари ёрдамида мобиль телефон ёки интернет орқали онлайн режимида тўлаш имконияти яратилган.
Ушбу тўлов тизимидан фойдаланишда қўшимча пул олинмайди.
Тўланган солиқлар ҳақидаги маълумотлар солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига автоматик равишда қайд этилади. Бунинг учун тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган Online-UZCARD пластик карталаридан фойдаланиш мумкин.
Солиқ ва мажбурий тўловларни электрон тарзда тўлаш тизими орқали 2016 йилнинг 5 ойи давомида вилоят бўйича 216 нафар фуқаро ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 10226,7 минг сўмлик тўловлар амалга оширилган.
Ушбу тизимдан фойдаланганлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 бараварга ошганлиги, фуқаролар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг электрон тўловнинг қулай ва афзалликларини тўла англаб етганликларидан далолат беради. 
Бундай замонавий усул фуқаролар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тўловларни банкка бормасдан исталган вақтда амалга ошириш имконига эга бўлиш, ўз навбатида ортиқча оворагарчиликдан сақланиш ва вақтдан самарали фойдаланиш имкониятини беради. 
Учқун ЧЎЛИЕВ, вилоят давлат солиқ бошқармаси ходими.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий