Ўзбекистонда электрон “Алифбе” китоби яратилди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таьлими вазирлиги ҳузуридаги Мултимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази дастурчилари Шариббой Эргашев, Арон Колантаров, Насиба Ачилова, Нилуфар Аъзамова, Абдимуталип Назирбаев ва Муродхон Атахўжаев "Алифбе” 1-синф учун електрон дарслигини яратдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги хабар бермоқда.  
 
"Алифбе” 1-синф учун електрон дарсликнинг асосий вазифаси замонавий техника воситалари орқали билим олишдан иборат бўлиб, ундаги видео ва аудио роликлар қабул қилинаётган билимларни осон ўзлаштиришга ва ёдда сақлаб қолишга ёрдам беради..
 
Электрон "Алифбе” китобида фойдаланилган ранг-баранг тасвирлар, ойинлар, мусиқалар болаларнинг фанга бўлган қизиқишларини оширади. Дарсликнинг охирги қисмида мавзуни мустаҳкамлаш учун вазифалар берилган. Ўқувчилар алифбени компьютер орқали ўрганиш имкониятига эга, дейилади хабарда. 


Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий