Навоий вилоятига янги ҳоким тайинланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни Навоий вилоятига янги ҳоким тайинлади.
"Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси, 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорига мувофиқ Қобул Бекназарович Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимига тайинлансин", дейилган Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Янги ҳоким бу лавозимда Эркинжон Оқбутаевич Турдимов ўрнини эгаллади. Турдимов 16 декабрь куни Сурхондарё вилоятига ҳоким бўлганди.
Қобул Турсунов бу вақтга қадар Нурота туманига ҳокимлик қилиб келаётганди.
Қайд этиш керакки, бу шу ойнинг ўзида еттинчи вилоятда ҳоким ўзгариши бўлди. Бунгача, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё, Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида раҳбар ўзгарганди. 4та вилоят ҳокими (Сирдарё, Сурхондарё, Бухоро ва Жиззах) ўз лавозимларидан туман ҳокимлигига туширилган.





Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии