Ҳам ҳунар ҳам степендия

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги қарори билан ташкил этилаётган янги ўқув мар­каз­лари давлат таълим муассаса­лари ҳисобланиб, улар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига бўйсунади. Шунингдек, ишсиз фуқа­ро­ларга 6 ой мобайнида энг кам иш ҳақи миқдорида стипендия тайинла­нади. Янги ўқув марказларида кўпи билан 1 йил давомида таълим олиш мумкин, энг узоқ стипендия олиб ўқиш даври 6 ойни ташкил этади.

Бу марказларда ташкилот ва муассасалар буюртмаларига қараб, пуллик, қисқа муддатли ўқув — тай­ёр­лов курслари ҳам ташкил қилини­ши назарда тутилган.

Қарорда таъкидланганидек, рес­пуб­лика бўйлаб 2017-2020 йиллар даврида босқичма-босқич 11 та шун­дай марказ ташкил этилади. Улар Нукус, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Гулистон, Тер­миз, Қўқон, Тўйтепа ва Урганч шаҳар­ларида жойлашади.

Хусусан, Навоий шаҳрида ҳам 2019-2020 йилларда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази таш­кил этилиб, унда 240 нафар ўқувчига ахборот технологиялари, электр ва электроника, тери ошлаш, чарм-га­лан­терея буюмларини ишлаб чиқа­риш ва таъмирлаш, гўшт-сут маҳсу­лот­ларини қайта ишлаш технология­си, махсус техникани бошқариш мутахассислари (экскаваторчилар, кранчилар ва бошқалар) бўйича касб-ҳунар ўргатилади.




Ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касб-ҳунарга қайта тайёрланганлиги ва малакаси­ни оширганлиги тўғрисидаги дип­лом ҳамда қисқа муддатли курслар­ни ўтганлиги тўғрисида сертифи­катлар берилади.

Марказларни молиялаштириш манбалари — Бандликка кўмакла­шиш давлат жамғармаси, донор мам­лакатлар грантлари, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кре­дит­лари ҳамда Корея Респуб­ликаси ҳукумати гранти (Қўқон ва Урганч шаҳарларида) ҳисобланади.


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии