Навоий "тарбияси оғир" ота-оналар: масала ечими қаерда?

Биз одатда қулоқсиз фарзандларимизга нисбатан “тарбияси оғир”, деган таърифни берамиз. Бироқ, жамиятимизда фарзанд тарбиясига лоқайд, ўз жигарбандини нотўғри йўлларга бошлайдиган ота-оналар ҳам бор.
Айни пайтда Навоий вилоят ИИБ ҲООБда ҳисобида турган вояга етмаганлар сони 209, фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-она 496 нафарни ташкил этмоқда.
Жорий йилда профилактик ҳисобда туришига қарамай, тузалиш йўлига кирмасдан мунтазам равишда ҳуқуқбузарлик содир этувчи, ота-онаси тарбиясига бўйсунмай қўйган 4 нафар ўсмир қиз Қўқон шаҳридаги 4-сонли махсус енгил-саноат касб-ҳунар коллежига, 8 нафар бола Сирдарё вилояти Бахт шаҳридаги ихтисослаштирилган ўғил болалар касб-ҳунар коллежига, 1 нафар бола Самарқанд шаҳридаги махсус интернат-мактабига жойлаштирилди.                           
Вилоятда вояга етмаганлар томонидан жорий йилнинг 10 ойи давомида 20 дан ортиқ ўғрилик, талончилик каби жиноятлари содир этилди. Бу каби салбий ҳолатлар Навоий ҳамда Зарафшон шаҳарларида кўплаб учрамоқда.
Жумладан, жорий йил 11 февралида Навоий шаҳридаги 17-сонли умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида бувиси истиқомат қиладиган уйга кириб, сейфда бўлган 24 миллион 860 минг 400 сўм ҳамда 510 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўғирлаган. Кармана тумани “Уйрот” МФЙда яшовчи, Навоий тиббиёт коллежи ўқувчиси ўзининг акаси билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан ўзаро тил бириктириб, 8 март куни кеч соат 19-00 дан 22-00га қадар бўлган вақт оралиғида бошқа бир фуқарога тегишли бўлган икки бош қўйни яширинча олиб чиқиб кетишган. 
Бундай жиноятлар қаердан келиб чиқмоқда? Бунинг туб илдизи оилага, оиладаги тарбиянинг нобоплигига бориб тақалмайдими? Агар ота-она “тарбиясиз” бўлса-чи? Албатта, бунда маҳалланинг бефарқлиги фожеага олиб келади. Умуман олганда атрофимизга теран назар ташлаб, мунтазам спиртли ичимлик ичувчи, фарзандлари тарбиясига лоқайд ёки бошқа иллатларга берилган фуқароларни тўғри йўлга чақириш инсоний бурчимиздир. Жиноятларнинг оқибатлари билан эмас, унинг келиб чиқиш омиллари билан курашиш бугунги давр талаби саналади.
Озод МУСТАФОЕВ.



Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии