Uzbekistan pass: Навоий туризми янада юксалади

Навоий шаҳридаги “Камилла” меҳмонхонасида “Uzbekistan pass” миллий интерфаол сайёҳлик хизмати лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди.

Республика Ташқи ишлар вазирлиги, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “UMS”, “GROSS INSURANCE”, “Чуст текстиль” компаниялари ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамда АТБ “Капиталбанк” ҳамкорлигида ишлаб чиқилган мазкур лойиҳада тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, қадамжолар, маданий объектлар, шунингдек, меҳмонхоналар, кўнгилочар жойлар, дам олиш масканлари ва бошқалар тўғрисидаги барча маълумотларни тўплаб, халқаро алоқа тармоқларида жойлаштириш кўзда тутилган. Маълумотлар 9 тилда тузилади, улардан исталган чет эллик ёки маҳаллий аҳоли вакили фойдаланиши мумкин.

Тақдимотда сўз олган мутасаддилар лойиҳанинг афзаллиги уни яратишда чет эл тажрибасига суянилгани ҳамда хорижий мутахассислар жалб қилингани, шунингдек, жойларда, хизмат кўрсатиш объектларида қўшимча хизмат турлари ташкил этилиши, хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботини соддалаштириш назарда тутилгани ҳақида маълумот беришди. Шу билан бирга, соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг ҳамкорлиги юртимизда туризмни ривожлантиришга мустаҳкам замин яратиши таъкидланди.

О.ЖАЛИЛОВ.


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии