11 ой ичида Навоийда нечта ёнғин содир бўлди?

Навоий вилоят ИИБ ЁХБ ходимлари томонидан жорий йилнинг 11 ойи мобайнида ҳудуддаги 13,7 мингта корхона, ташкилот ва муассасада текширувлар амалга оширилган бўлиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаган масъул шахсларга нисбатан 104 миллион сўмлик жарималар қўлланилган.

Бу даврда ёнғин хавфи чиқиши мумкин бўлган 440 та иншоотда фаолият юритиш вақтинчалик тўхтатилган бўлса, 5 мингта носоз электр ускунадан фойдаланиш таъқиқланган. 11 ой давомида вилоятимизда 277 та ёнғин ҳолатлари келиб чиққан.

Бунинг асосий сабаблари эътиборсизлик, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилмасликдир. Ҳеч ким ўзининг ҳам, ўзгаларнинг ҳам ҳаётини хавфга қўйишга ҳақли эмас. Буни барчамиз чуқур англамоғимиз лозим.


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии