Навоийда терминалсиз фаолият юритган тадбиркорга 17 млн сўм жарима солинди

Юртимизда жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб Президентимиз қарорига асосан чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган тад­биркорлик субъектлари тўлов терминалларисиз ишлаши таъқиқланган эди.


Қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят давлат солиқ бошқармаси ва туман со­лиқ идораларида махсус штаб тузилиб, унинг аъзолари тадбиркорлик субъект­лари­нинг белгиланган тартибда давлат рўй­хатидан ўтганлиги, тижорат банкларида ҳисоб рақами очгани, назорат-касса ма­ши­налари ва тўлов терминаллари билан таъ­минланганлиги ўрганилмоқда. Айрим ҳо­латларда истеъмолчи ҳуқуқи бузи­лаёт­гани, савдо нуқталарида сотувчилар тў­лов­ни пластик карточкаларда амалга ошир­­мас­лик ҳолатлари учраб турибди.


15 ноябрь куни Навоий шаҳрида яшовчи шахс марказий деҳқон бозорида жой­лашган умумий овқатланиш шохобчасида тўловни пластик карточкада амалга оширишни сўраганида ошхонада терминал аппарати йўқлиги, плас­тик картада савдо қилинмаслиги маъ­лум бўлди. Истеъмолчи ушбу ҳолат юзасидан “Ишонч те­ле­фони”га му­ро­жаат қил­ди.


Ши­коят ўрга­ни­либ, ис­теъ­мол­чининг ҳуқуқи бу­зилгани амал­да ўз тас­­диғини топгач, На­воий шаҳар давлат со­лиқ инспекцияси томонидан тад­биркор­га Ўзбекистон Республикаси Солиқ ко­дексининг 119-моддаси, 3-қис­мига асо­сан, энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баро­бари миқдорида молиявий жа­рима бел­гиланди.


Озод МУСТАФОЕВ.

 Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб боринг.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии