Хатирчида ис газидан уч киши вафот этди

Воқеа ўтган йил 1 декабрь куни содир бўлган. “Хўжақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаронинг уйида олтинсойлик яқинлари меҳмон бўлишади.


 Таассуфки, меҳмондорчилик кутилмаган фожиа билан якун топади. Улар эҳтиётсизлик оқибатида ис газидан заҳарланишади.  Натижада 3 нафар фуқаро ҳаётдан бевақт кўз юмади.


Воқеага йиллар давомида тозаланмаган мўри сабаб бўлган. Дудбуронга қушлар ин қурганлиги туфайли чала ёнишдан пайдо бўлган ис гази хоналарни тўлдирган. Газнинг чала ёниши боис ҳавога чиққан ёқимсиз ҳид уй ичига тарқалиб, фуқароларнинг заҳарланишига олиб келган.


Навоий вилоят ФВБ аҳолини дудбуронларни вақти-вақти билан тозалашга, носоз мўрилардан фойдаланмасликка чақирмоқда. 


Озод МУСТАФОЕВ.

 Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб боринг.


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии