Навоийда эҳтиёжманд оилаларга моддий кўмак кўрсатилмоқда

Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Навоий вилоятида 1200 тага яқин эҳтиёжманд оилани моддий қўллаб-қувватлаш ишлари давом этмоқда.


Бугунга қадар ҳудуддаги 1100 та кам таъминланган оилага маиший техникалар берилган бўлса, эндиликда 60 та оиланинг тиббий ёрдамга муҳтож вакиллари соғлигини тиклашга кўмаклашиш, 100 та оила хонадонларини жорий таъмирлаш ишлари амалга ошириляпти.


Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан мазкур  оилалар хонадонига ташриф буюрилиб, уларга соғлигини тиклаш учун махсус сертификат топширилмоқда.


Озод МУСТАФОЕВ.

 
Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб боринг



Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии