Навоийда “Аскар оналарини шарафлаймиз” тадбирлари ўтказилмоқда

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Навоий вилоятида кўплаб тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Айниқса, мазкур санага бағишлаб ҳарбий қисмларда аскарлар ва уларнинг ота-оналари учрашувлари ташкил этилаётгани таассуротларга бой бўляпти.  


11 январь куни худди шундай тадбир Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида бўлиб ўтди. Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда аскарлар ҳамда уларнинг ота-оналари, ҳарбийлар, масъул ташкилот раҳбарлари ва ОАВ вакиллари қатнашди.


Учрашувда сўзга чиққанлар томонидан юртимизда армия тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ҳарбий қисмлар ва давлат идоралари ўртасида ўрнатилаётган мустаҳкам алоқалар хусусида гапирилди.


Шу куни Навой шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ҳам худди шундай тадбир ўтказилди. Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва ҳарбий қисмлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ҳудудда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг оналари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Озод МУСТАФОЕВ.


 
Телеграмда "Навоий Ҳаёти" гуруҳига қўшилинг ва Навоий шаҳридаги сўнгги янгиликлар ва воқеаларни кузатиб боринг



Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии